Ўзбекистонда Tentpegging федерацияси ташкил этилди

Спорт

image

Миллий гвардия қўмондонлиги ташаббуси билан Ўзбекистонда от спорти турларидан бири — Tentpegging спортини ривожлантириш, аҳоли, ёшлар ва ҳарбий хизматчиларни ушбу спорт турига кенг жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Тentpegging федерацияси фаолияти йўлга қўйилди. Бу ҳақда Миллий гвардия Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур федерациясининг раиси лавозимига Миллий гвардия ҳузуридаги от спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори Н.Ибрагимов ва федерация раисининг ўринбосари лавозимига эса Ёшлар ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик ва спорт ишларини ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи Қ.Азизов сайланган. 

Хабарга кўра, Tentpegging спорт тури Осиё ва Европа давлатларида жуда оммабоп бўлиб, айниқса ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

Маълумот учун, ушбу мусобақада найза ёки қилич билан қуролланган чавандоз от миниб кетаётган вақтида ердаги кичик бир нарсани тешиб, уни найзага илиб олиши керак бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг