Ўзбекистонда Telegram бир муддат ишламай қолди
Жамият
−
16 Август 2021
14159Бугун, 16 август куни Ўзбекистонда Telegram ижтимоий тармоғи фаолиятида бир муддат узилиш кузатилди. Тармоқ фақат VPN дастурлари билан ишлашда давом этди.
Маълум бўлишича, муаммо Telegram тарафида эмас, бироқ ижтимоий тармоқ жамоаси алоқани сақлаб қолишга ҳаракат қилган. Айни пайтда тармоқ аввалгидек ишламоқда.
Хабарларга кўра, ушбу ҳолат Ўзбекистондан ташқари, Украина, Россия ва Қирғизистонда ҳам кузатилган.
Қайд этиш керакки, бугунги кундa Ўзбекистонда Instagram, Facebook ва Imo ижтимоий тармоқларида уланишда муаммолар бўляпти.
LiveБарчаси