Ўзбекистонда талабалар коронавирусга қарши тўлиқ эмланади

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавируснинг “omicron” штамми аниқлангани сабабли ходимларнинг эмланиши билан боғлиқ талаблар кучайтирилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Маълум қилинишича, аҳолини тўлиқ эмлаш ва бустер доза билан эмлаш ишлари жадаллаштирилади.

Вазирлик ва идора раҳбарлари, ташкилий шаклидан қатъи назар, барча ташкилотларда ишчиларнинг эмлангандан сўнг иш жойларига киритишга рухсат берилади. Мазкур тартибни бузган ташкилот раҳбарларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатъий чора кўрилади.

Шунингдек, Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида таътил давомида коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади. Ушбу тадбирларга ОТМ раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 январь куни мамлакатга келган хорижий давлат фуқаросида COVID-19 нинг янги “omicron” штамми аниқланди. Шу сабабли карантин чекловлари кучайтирилиши белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

252

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг