Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тугатиш жараёни соддалаштирилади
Жамият
−
28 Сентябрь 2019
2999Кеча, 27 сентябрь куни “Миллий тикланиш” ДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси муҳокамасига киритилиши режалаштирилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Кун тартибида кўтарилган масалалардан бири сифатида “Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қизғин муҳокама этилди.
Мазкур қонунда тадбиркорлик субъектларини тугатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган деб ҳисоблаш учун асос бўладиган муддат тўққиз ойни ташкил этиши, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналар давлат солиқ хизмати органининг тақдимномасига асосан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан Тадбиркорлик субъектларининг Ягона давлат реестридан уч йил муддатга ҳаракатсиз режимга ўтказилиши, ҳаракатсиз режимига ўтказилган корхоналар фаолияти уч йил давомида тикланмаган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган уларни тадбиркорлик субъектларининг Ягона давлат реестридан чиқарилиши белгиланмоқда.
Фракция аъзолари таъкидлаганидек, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши, энг аввало, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тугатиш жараёнларини тартиб ва таомилларини янада соддалаштириш ва шаффофлигини оширади.
Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь