Ўзбекистонда сув омборларига алоқадор янги қарор қабул қилинади
Жамият
−
01 Июнь 2020
6445Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистондаги барча сув омборлари, йирик сув ҳавзалари ва гидроэлектр станцияларда сув захираларини ушлаб турувчи тўғонлар ва деворларнинг эрозияси натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни прогнозлаш тўғрисида” қарори муҳокама учун жойлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва Энергетика вазирлиги ва Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда жорий йил 1 октябрга қадар геодезик ўлчовлар, замонавий космик суратлар ҳамда улар ёрдамида тайёрланган ернинг рақамли баландлик маълумотларидан фойдаланган ҳолда республикадаги барча сув омборлари, йирик сув ҳавзалари, гидроэлектр станцияларида ва бошқа сув тошқини келиб чиқиши мумкин бўлган сув объектларининг сув сиғимидан келиб чиққан ҳолда олинадиган ҳисобий радиусдаги рельефли харитасини ишлаб чиқади ва тегишли идораларнинг ҳудудий бошқармаларига тақдим этилишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 15 ноябрга қадар катта сиғимли сув объектларида тўғонлар ва деворларнинг эрозияси натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар натижасида ўпириб чиқадиган сув оқимининг йўналиши ва шунга мос равишда сув остида қоладиган ер майдонларининг компьютер модулини ишлаб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ икки ой муддатда сув омборларидаги тўғонларни ва йирик гидротехник иншоотларни мустаҳкамлиги ва турғунлиги тўғрисида прогнозларни ишлаб чиқиш ва аниқлаш учун даврий равишда юқори аниқликдаги геодезик ва геологик кузатишлар олиб бориш Режасини ишлаб чиқади ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Қарор ижросини таъминлашга қаратилган Сув омборлари, йирик сув ҳавзалари ва гидроэлектр станцияларида сув заҳираларини ушлаб турувчи тўғонлар ва деворларнинг эрозияси натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича “Йўл харита” тасдиқланади.
LiveБарчаси