Ўзбекистонда спортчилар учун алоҳида рақамли платформа ишга туширилади

Спорт

image

Ўзбекистонда рақамлаштиришни кенг жорий қилиш орқали иқтидорли спортчиларни топиш, саралаш ва уларни тайёрлаш бўйича ҳам янги тизим жорий қилинади. Бу ҳақда бугун, 13 февраль куни Ўзбекистон Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Бунинг учун алоҳида рақамли платформа ишга туширилади. Умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг у ёки бу спортга қобилияти аниқланиб, электрон платформага киритилади. Спорт мактаблари бу мезонлар асосида ўзига ёшларни танлаб, жисмоний ва психологик тайёрлаб боради. Спортчиларнинг кундалик натижалари, эришаётган ютуқлари ҳам ягона электрон тизимга жойлаштирилади.

Спорт федерациялари ҳам энг яхши натижа кўрсатган ёшларни терма жамоа йиғинларига чақириб, уларни селекция қилиб боради. Терма жамоага жалб қилинган ёшлар учун жисмоний кўрсаткичларни мониторинг қиладиган рақамлашган тизим яратилади. Натижада спортчиларнинг кўрсаткичлари хорижий ёки тор соҳа мутахассисларига онлайн юборилиб, тавсиялар олиш имкони яратилади. 

Шунингдек, спортчилар касал бўлганида, улар қандай дори воситаларини истеъмол қилиши мумкин ёки мумкин эмаслиги бўйича платформада онлайн консультациялар бериб борилади. Бунинг ҳисобига допинг билан боғлиқ нохуш ҳолатларнинг олди олинади. Бу тизим нафақат спортчилар, балки уларнинг мураббийлари фаолиятини ҳам баҳолаб боришга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент ногиронлик тоифасини барвақт аниқлаш бўйича топшириқ бергани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев спортчи Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг