Ўзбекистонда сигаретни доналаб сотиш тақиқланди
Жамият
−
25 Май 2023
13020Ўзбекистонда сигаретни доналаб сотиш тақиқланди. Бу ҳақда мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонунда сўз борган.
Унга кўра, сигаретни доналаб ёки очилган (яхлитлиги бузилган) ҳолда сотиш ва сотиб олиш ман қилинади.
Бундан ташқари, тамаки маҳсулотларини чекиш тақиқланган жойлар рўйхати ҳам кенгайтирилган. Масалан, кўп қаватли уйларнинг йўлаклари ва лифтларида, шунингдек болалар ва спорт майдончаларида, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида, жумладан, умумий овқатланиш жойларида, кинотеатрларда, театрларда, циркларда, концерт, кўрик ва кўргазма залларида, клублар, дискотекалар, компьютер залларида, музейларда, кутубхоналарда, ер ости ўтиш жойларида, метрополитен станцияларида, транспорт бекатлари ва автотураргоҳларда, дорихоналарда, хиёбонларда ҳамда бошқа жойларда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш тақиқланган.
Шунингдек, тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш ва чилим чекиш учун махсус ажратилган жойларга доир талаблар ҳам ишлаб чиқилган.
Мазкур қонун эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 21 ёшга тўлмаганларга тамаки ва алкоголли ичимликлар сотиш тақиқлангани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь