Ўзбекистонда сигарет сотиб олишга тақиқ қўйилиши мумкин. Кимларга?

Жамият

image

Ўзбекистонда 21 ёшга тўлмаган шахсларга алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш тақиқланиши мумкин. Сенатнинг аввалги ялпи мажлисида рад этилган ушбу қонун яна бир бор муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг 19 декабрь куни бўлиб ўтган Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг мажлисида навбатдаги ялпи мажлисга киритилаётган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

Хусусан, Қўмита томонидан ялпи мажлис кун тартибига “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида” Қонун киритилаётгани маълум қилинган.

Ушбу Қонун Сенатнинг 27-ялпи мажлисида сенаторлар томонидан рад этилган эди. Қонун бўйича юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш учун парламент палаталари томонидан келишув комиссияси тузилганди. Комиссия аъзолари томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифлар муҳокама қилинган. Унга мувофиқ Қонунга келишилган таҳрирда ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.

Қонун билан алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш бўйича бир қанча янгиликлар киритилиши кутиляпти.

Киритилаётган асосий ўзгаришга кўра, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг йигирма бир ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш ва ушбу шахслар томонидан реализация қилиниши, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш жараёнига ушбу шахсларни жалб этиш тақиқланмоқда. 

Маълумот учун, ёш чегараси амалдаги қонунда 20 ёш этиб белгиланган эди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг