Ўзбекистонда “Сенаторлар мактаби” ташкил этилди

Жамият 2321
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида ўз нутқида парламент юқори палатаси фаолияти ва сенаторлар мактабини шакллантириш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган эди.

Шу муносабат билан 2020 йилнинг 4 февраль куни Олий Мажлиснинг юқори палатасида “Сенаторлар мактаби” ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Сенат Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Сенат Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев сенаторларга биринчи ўқув машғулоти доирасида демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда парламентнинг ролини кучайтиришга қаратилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, парламент фаолиятининг ҳуқуқий асослари ва асосий йўналишлари ҳақида маъруза қилди.

Маълумотларга кўра, “Сенаторлар мактаби” доирасида Ҳаракатлар стратегияси моҳияти ва уни амалга оширишда парламент ўрни, маҳаллий Кенгашлар билан ҳамкорликни кучайтириш, уларнинг фаолиятига амалий ва услубий кўмаклашиш назарда тутилган. 

Шунингдек, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий йўналишларида парламентнинг роли ва парламентлараро муносабатлар, Сенатнинг Давлат бюджетини шакллантириш ва қабул қилиш, ижросини назорат қилишдаги ўрни, янги солиқ концепциясининг асосий жиҳатлари ҳамда қонун ижодкорлиги – қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қонунларни кўриб чиқишда Сенатнинг иштироки масалалари бўйича сенаторлар учун ўқув машғулотлари ўтказилади.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 3.1
t
×