Ўзбекистонда сайловолди ташвиқот ишлари қачон бошланиши маълум бўлди
Жамият
−
21 Июнь 2021
9261Ўзбекистонда президентлик сайловига номзодларнинг сайловолди ташвиқот ишлари июнь ойининг охирида бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг Матбуот котиби Шерзод Асадов 21 июнда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, дея хабар бермоқда “Sputnik” нашри.
“Биз Европада хафвсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг топшириғини бир неча бор қабул қилдик. Ва биз сайловолди босқичини энг сўнги жаҳон стандартлари, хусусан, ЕХҲТга мувофиқ ўтказишга тайёрмиз”, дейди Шерзод Асадов.
Шунингдек, Асадов сайловолди кампаниясини ёритишда оммавий ахборот воситалирининг ўрни ҳақида тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, бу жуда муҳим жараён.
“Биз барча оммавий ахборот воситаларидан, жумладан Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган хорижий оммавий ахборот воситаларидан бир нарсани – аниқлик ва ҳолисликни сўраб қоламиз”, дея таъкидлади Асадов.
Унинг сўзларига кўра, барча аккредатациядан ўтган хорижий оммавий ахборот воситалари республика ҳудудига кириб, бевосита сайловолди жараёнларини ёритишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда навбатдаги президент сайловини жорий йилнинг 24 октябрь куни ўтказилиши кутилмоқда.
Диёра Абдураҳмонова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь