Ўзбекистонда саёҳат қилиш учун энг қулай вақт маълум қилинди

Бу қизиқ

image

Ўзбекистон сентябрь ойида ташриф буюриш учун энг қулай мамлакат деб топилди. Бу ҳақда Wanderlust сайёҳлик портали маълум қилди.

“Ипак йўли саргузашти! 2022 йил Марказий Осиёни забт этинг. Барча давлатларга саёҳат қилиш учун энг яхши вақт кузнинг илк ойи ҳисобланади. Бу вақтга келиб тоғларга бироз салқин тушади. Девор билан ўралган шаҳарлар, даштлар ва “Ипак йўли” карвонсаройлари орасидан ўтаётганингизда бу ерлар сайёҳлар билан анча гавжумлигини кўришингиз мумкин. Тянь-Шаннинг улуғвор кўллари ва кўчманчи чорвадорларидан тортиб, қадимий Самарқанддаги темурийлар ёдгорликларигача бўлган йўл харитаси минг йиллардан буён ташриф буюрувчилар билан гавжум бўлиб келган”, дея Самарқандни тавсия қилган Wanderlust портали.

Сайёҳлик портали йилнинг турли вақтларида ташриф буюриш учун энг яхши жойларни санаб ўтган.

•  Январь — Еллоустон миллий боғи (АҚШ), Мексиканинг Қуйи Калифорния штати, Канар оролларидаги Тенерифеда вулқони.

•  Февраль —  Чилининг Патагония шаҳри, Мадхья-Прадеш (Ҳиндистон), Оттава (Канада).

•  Март — Япониянинг Киото шаҳри, Грециянинг Пелопоннес шаҳри, Янги Зеландиянинг Жанубий ороли.

•  Апрель — Португалиянинг Азор ороллари, Голландия, Боливиядаги Уюни тузли текисликлари, Буюк Британиянинг Нортумберленд шаҳри, Марокаш.

•  Июнь — Италиянинг Доломитларидаги қуёшли чўққилар, Мальдив ороллари, Малайзия.

•  Июль — Вартиус ўрмонлари (Финландия), Вьетнам, Норвегиянинг Свалбард шаҳри.

•  Август —Танзания/Кения, Коста-Рика.

•  Сентябрь —Самарқанд (Ўзбекистон), Австрия.

•  Октябрь — Замбия, Эфиопия, Норвегия.

•  Ноябрь — Филиппин ороллари, Нил дарёси (Миср), Маргарет дарёси (Австралия).

•  Декабрь — Уганда, Шимолий Колумбия.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

264

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг