Ўзбекистонда саноат маҳсулотлари ҳажми 345 триллион сўмга етди – Мирзиёев

Жамият

image

Ўзбекистонда саноат маҳсулотлари ҳажми сўнги етти ойда 5,7 фоизга ўсиб, 345 триллион сўмга етди. Бу ҳақда айни дамда бўлиб ўтаётган Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги саноат корхоналари барқарор ишлаши учун тармоқ ва ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Айтилишича, бу кўрсаткич электротехника саноатида 46 фоизни, енгил автомобиллар ишлаб чиқаришда 16 фоиз, қурилиш материалларида 12 фоиз, тайёр кийим-кечак ишлаб чиқаришда 11 фоизни ташкил қилиб, юқори суръатларда ўсган.

Шунингдек, мисни қайта ишлаш 30 фоизга ва юқори қўшилган қийматли маиший техникалар ҳажми 36 фоизга ошиши ҳисобига жами 12,5 триллион сўмлик электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарилгани уларнинг экспорти 25 фоизга кўпайиб, 550 миллион доллардан ошгани таъкидланган.

Бундан ташқари, 25 та туман ва шаҳарда саноат ҳажми 10 фоиздан кўпайгани маълум бўлди.

Урғуланишича, Бўзатов, Кегейли, Қўнғирот, Хўжайли, Андижон, Олот, Шофиркон, Ғаллаорол, Китоб, Нишон, Конимех, Чортоқ, Оқдарё, Булунғур, Иштихон, Пахтачи, Олтинсой, Бандихон, Бойсун, Қизириқ, Паркент, Бувайда, Учкўприк туманлари, Каттақўрғон ва Нурафшон шаҳарларида саноат юқори суръатда ўсган.

Жумладан, тўқимачилик корхоналарини кўпайтириш орқали, саноат кўрсаткичини Бандихон 45 фоизга, Қизириқ 18 фоиз, Олот ва Бувайда 15 фоиздан, Кегейли 14 фоиз, Оқдарё ва Бойсун 13 фоиздан, Андижон тумани 10 фоизга оширган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг