Ўзбекистонда санкция остидаги Россия банклари билан ишламаслик сўралмоқда
Олам
−
15 Апрель 2022
35366Ўзбекистонда корхоналарга Ғарб санкциялари остида қолган Россия банклари билан ишламаслик тавсия қилинмоқда. Бу ҳақда республика Марказий банкига таяниб, ТАСС хабар берди.
“Марказий банк ва бошқа банкларга хорижий ҳамкорлар билан ишлашда уларга нисбатан санкциялар қўлланилиши ёки қўлланилмаслигини аниқлаш, ҳар қандай экспорт-импорт операцияларини амалга оширишдан олдин корхоналарни хабардор қилиш тизимини йўлга қўйиш вазифаси юклатилди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Марказий банк маблағлар блокланишининг олдини олиш учун барча мижозларни хорижий ҳамкорлар билан халқаро ҳисоб-китобларни бошқа банкларга ўтказишга ундаган.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг “Ипак йўли” банки АҚШ ва Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритилган Сбербанк, Новикомбанк, Промсвязьбанк, ВЭБ.РФ, Тинькофф банк ва бошқа кредит ташкилотлари билан операцияларни фақат рублда амалга ошираётганини маълум қилган.
LiveБарчаси