Ўзбекистонда руслар 1 миллионга камайди
Жамият
−
21 Август 2021
12838Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, аҳолининг 720,3 мингини руслар ташкил қилмоқда. Бу 1989 йилги кўрсаткичга нисбатан 1 миллионга кам. Бу ҳақда ТАСС нашри Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, мамлакатда яшовчи ўзбеклар сони 1989 йилга нисбатан икки баравар — 14,14 миллиондан 29,2 миллион кишига кўпайган.
Шунингдек, ушбу даврда мамлакатда яшовчи тожик, қорақалпоқ, қирғиз ва туркманлар сони ҳам сезиларли даражада ошган. Бироқ, 1989 ва 2021 йиллар оралиғида республикадаги руслар сони 1 миллион кишига камайган.
Шундай бўлса-да, ҳозирги кунда руслар ўзбеклар, тожиклар, қозоқлар ва қорақалпоқлар билан бир қаторда ҳамон республикадаги беш энг йирик этник гуруҳлар қаторига киради.
Ўзбекистон доимий аҳолисининг этник таркиби қуйидагича:
• ўзбек – 29,2 млн. киши;
• тожик – 1,7 млн. киши;
• қозоқ – 821,2 минг киши;
• қорақалпоқ – 752,7 минг киши;
• рус – 720,3 минг киши;
• қирғиз – 291,6 минг киши;
• туркман – 206,2 минг киши;
• татар – 187,3 минг киши;
• корейс – 174,2 минг киши;
• украин – 67,9 минг киши;
• озар – 41,2 минг киши;
• беларусь – 18,5 минг киши;
• бошқа миллатлар – 426,4 минг киши.
Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси 34,6 млн. кишини ташкил этган.
LiveБарчаси