Ўзбекистонда пневмонияга чалинганлар 10 000 га яқинлашди

Жамият

image

Кеча, 29 июль куни Ўзбекистонда 546 нафар кишида пневмония аниқланган. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда пневмонияга чалинган жами беморлар сони 9798 нафарга етган. Шулардан энг кўпи Тошкент шаҳрида (3711 та) қайд этилган. Пойтахтдан кейинги ўринда Тошкент (1566) ва Жиззах (1087) вилоятлари бормоқда.

Кеча, 29 июль куни уларнинг 249 нафари соғайиб, умумий даволаниб чиққанлар сони 3275 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 66 нафарга етган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 июлидан Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари билан бир қаторда, пневмонияга чалинган беморлар статистикаси ҳам юритила бошланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг