Ўзбекистонда олтин ёмбиларини сотиш аппаратлари ўрнатилиши мумкин
Жамият
−
10 Февраль 2020
5124Жорий йилнинг 1 июлидан олтин ва ҳамда кумуш ёмбиларини ишлаб чиқариш ҳамда махсус аппаратлар сотиш йўлга қўйилиши мумкин. Бу ҳақда “Ўзбекистон Республикасида туризм хизматларини янада диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳасида сўз боради. Қарор лойиҳаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тайёрланиб, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
Унга кўра, 1, 3 ва 5 граммли олтин ва ҳамда кумуш ёмбиларни ишлаб чиқариш ҳамда махсус аппаратларда сотишни йўл қўйиш таклиф қилинти. Жорий йилнинг 1 июлидан Тошкент шаҳри, Хоразм, Самарқанд, Бухоро ва Тошкент вилоятларида, 2021 йилнинг 1 январидан бошқа ҳудудларида ҳам йўлга қўйилади.
Шу ёзда Ўзбекистонда олтин ва кумуш ёмбиларини савдо вендинг автоматлари пайдо бўлиши мумкин.
Одатда бундай автоматлар диққатга сазовор жойлар ёнида ўрнатилади.
Ўзбекистон ҳукумати туристик объектлар яқинида бундай савдо аппаратларини ўрнатиш кўзда тутмоқда.
Автоматларда сайёҳлар 1,3 ва 5 грамм миқдорида бўлган олтин ва кумуш ёмбиларни сотиб олиши мумкинлиги кўзда тутилмоқда.
Бу Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тайёрланган Ўзбекистонда туризм хизматларини диверсификация қилиш чора-тадбирларига доир ҳукумат қарори лойиҳасида қайд этилган.
Таъкидланишича, камида 10 та автомат ўрнатиш режалаштирилган:
2020 йил 1 июлгача – Тошкент, Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида;
2021 йил 1 январгача - республиканинг бошқа ҳудудларида.