Ўзбекистонда олтин илк бор биржада сотилди
Жамият
−
09 Апрель 2019
8043Жорий йилнинг апрель ойи илк ҳафтасида, “ЎзРТХБ” АЖ да олтин қуймаси сотуви бўйича биржа савдолари ўтказилди. Биржада биринчи олтин сотувчиси “Олмалиқ КМК” АЖ бўлди. “ЎзРТХБ” АЖ матбуот хизмати бу ҳақда хабар тарқатди.
Савдо якунига кўра 600 гр Au-1 маркали олтин сотилган бўлиб, унинг қиймати 209,06 млн сўмга тенг бўлган. Биржа котировкаси деярли бошланғич баҳода сақланган. Унга кўра, 1 гр олтин 348,4 минг сўмни ташкил қилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 мартдаги “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ биржа савдоларида қимматбаҳо металларни сотиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан қимматбаҳо металлар ЎзРТХБ нинг биржа савдолари орқали сотилишни бошлади.
Қимматбаҳо металларнинг биржа савдолари қонун ҳужжатлари, биржа савдолари ва ҳисоб-китоб клиринг хизмат кўрсатиш тартиб-қоидалари асносида амалга оширилади. Биржа савдолари орқали сотиб олинган қимматбаҳо металларни экспортга сотиш тақиқланган.
LiveБарчаси