Ўзбекистонда ОИВга чалинган аёллар йилига 600 чақалоқни дунёга келтирмоқда

Саломатлик

image

Ўзбекистонда ОИВ юқтириб олган аёллардан ҳар йили ўртача 550-600 нафар чақалоқ туғилмоқда. Бу ҳақда бугун, 1 декабрь куни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Республика ОИТСга қарши кураш маркази мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида  маълум қилинди.

Қайд этилишича, 2006 йилдан бошлаб Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг тавсияларига мувофиқ, ОИВ инфекциясининг онадан болага юқишини олдини олиш дастури жорий этилган. Унга кўра ҳар йили ўртача 600 минг ҳомиладор аёл ОИВ текширувидан ўтади.  

ОИВ инфекцияли аёллардан ҳар йили ўртача 550-600 нафар чақалоқ туғилади ва уларга ОИВ инфекциясини онадан болага ўтишини олдини олиш мақсадида, ретровирусга қарши дорилар ўз вақтида бериб борилади. ОИВ инфекциясининг онадан болага ўтишини олдини олиш мақсадида туғилган чақалоқлар (6 ойликкача) сунъий озиқлантириш (қуруқ сут) билан таъминланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2019-2020 йилларда республиканинг 2 та йирик шаҳри — Тошкент ва Самарқанд ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва аҳоли соғлиғини яхшилаш тўғрисидаги “Париж декларацияси” деб номланадиган бутунжаҳон ташббусига қўшилди.

ОИВ аниқланган шахсларни даволашнинг дунёда тан олинган усули — ретровирусга қарши даволаш усули бўлиб, Ўзбекистонда беморларнинг 75 фоиздан ортиғи ушбу даволаш усули билан қамраб олинган. Қайд этилишича, ЖССТнинг “ОИВ аниқланиши билан даволашни бошлаш зарур” деган тавсиялари асосида бугунги кунда меъёрий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда январь-октябрь ойларида ОИТС юқтириб олганларнинг 74 фоизи касалликка ҳимояланмаган жинси алоқа орқали чалинганини маълум қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ОИВ ОИТС

Баҳолаганлар

274

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг