Ўзбекистонда оилавий ажримлар камайганмиш! Бунга сабаб карантинми?
Жамият
−
26 Октябрь 2020
5598Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь – сентябрь ойларида ФҲДЁ органларида жами 19 970 та оилавий ажрим қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3 608 тага кам. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Хабарда йиллар кесимида 9 ойлик оилавий ажримлар ҳақида ҳам маълумотлар берилган. Унга кўра, 2017 йилда 23,6 минг, 2018 йилда 23,8 минг, 2019 йилда 23,6 минг, 2020 йилда 20,0 минг ажрим кузатилган.
Ўтган 9 ой мобайнида ФҲДЁ органларида қайд этилган ажримлар сони бўйича Тошкент шаҳри – 2746 та, Андижон – 2271 та, Тошкент – 2074 та, Самарқанд – 2058 та ва 1988 та билан Фарғона вилоятлари юқори ўринни эгаллаган.
Маълумот ўрнида республика бўйича 9 ойда энг кам ажрим ҳолатлари Навоий (669 та) вилоятида қайд этилган.
Ўзбекистонда ўтган йилларга нисбатан ажримларнинг кам бўлиши бу билан боғлиқ вазият ўзгаргани ва оилалалар тинч-тотув яшай бошлагани билан боғлиқ эмас. Мамлакатда март ойидан бошлаб эълон қилинган карантин ва давлат идораларининг масофавий иш режимига ўтиши ажримларни кечиктиришга сабаб бўлган бўлиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь