Ўзбекистонда нималар электрон далил бўлиши белгиланмоқда

Жамият

image

Электрон маълумотлар (график тасвирлар, аудио, видеоёзувлар), Интернет тармоғи манбалари (ижтимоий тармоқлар, веб-саҳифалар)да сақланаётган маълумотлар, медиа ва овозли хабарлар, метамаълумотлар, ахборот базаларини электрон далиллар жумласига киритиш режалаштирилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан муҳокама қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасида шулар назарда тутилган.

Мазкур қонун лойиҳаси жорий йилнинг 12 апрель куни Қонунчилик палатаси депутаталари томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган эди. Айни вақтда қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Қонун лойиҳасига кўра, электрон далиллардан фойдаланиш асослари ва тартиби белгиланмоқда. Шунингдек, электрон далилларнинг ишончлилигини экспертиза йўли билан текшириш ва экспертнинг ҳуқуқлари доирасини кенгайтириш чоралари белгиланмоқда.

Бундан ташқари, қонун лойиҳасида электрон далилларни аниқлаш, тўплаш, тақдим қилиш, текшириш, баҳо бериш, қайд этиш, сақлаш тартиблари ва бу жараёнда процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари назарда тутилмоқда.

Таъкидланишича, қонун лойиҳаси интернет тармоғи манбалари, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар, почта, веб-саҳифалари ва бошқа тизимлардаги электрон маълумотлардан электрон далил сифатида фойдаланиш имкониятини яратади. Шунингдек, мамлакатнинг ҳуқуқ устуворлиги индексининг фуқаролик одил судлови ва жиноий одил судлов таркибий индикаторларидаги мавқеи яхшиланишига, шахс ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишига хизмат қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

электрон далил

Баҳолаганлар

132

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар