Ўзбекистонда нечта хусусий шифохона борлиги маълум бўлди 

Жамият

image

Ўзбекистонда сўнгги йилларда хусусий шифохоналар сони 2 баробарга кўпайиб, 6527 тага ошди. Бу рақам бундан тўрт йил аввал 3 810 та эди. 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қайд этишича, Президентнинг 2017 йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан хусусий тиббиёт ташкилотлари 129 та тиббий ихтисослик бўйича лицензия олишларига имкон яратилган. Бундан аввал улар атиги 50 турдаги хизматни кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган.

Шунингдек, аввал нодавлат тиббиёт муассасасига ишга кириш учун шифокорда малака тоифаси бўлиши талаб этилар, бунинг учун камида 5 йил тиббий фаолият билан шуғулланиши лозим эди. Президентнинг 2021 йил май ойидаги “Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан бу мураккабликка чек қўйилган. 1 июлдан нодавлат тиббиёт муассасаси бирор ёш мутахассисни иш билан таъминламоқчи бўлса, улардан малака тоифаси талаб қилинмайдиган бўлди.

Хабарга кўра, сўнгги йилларда 101,6 миллиард сўм (9,4 миллион доллар) бўлган 17 та давлат-хусусий шериклик лойиҳалари амалга оширилган ва айни пайтда 8 та лойиҳа бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, мамлакатда хусусий шифохоналар сони 2 баробарга кўпайиб, 6 527 тага ошган. Бу рақам бундан тўрт йил аввал 3 810 та эди.

Шу билан бирга, 1 568 та хусусий клиника янги тиббий ихтисосликлар ҳисобига фаолиятини кенгайтирган. Натижада 1 205 та стационар хусусий шифохоналарда 31 мингдан ортиқ ўрин-жойлар ташкил этилган. Айни пайтда хусусий тиббиётда 15 минг нафардан ортиқ шифокор ва 23 минг нафардан ортиқ ҳамшира фаолият юритмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг