Ўзбекистонда неча киши ёнғин қурбони бўлгани айтилди
Жамият
−
04 Сентябрь 2019
3787Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган саккиз ойида давомида 7439 та ёнғинлар қайд этилиб, уларда 76 киши қурбон бўлган. 208 нафар киши тан жароҳати олган. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, жами содир бўлган ёнғинларнинг 68,7 фоизи аҳоли яшаш жойларида, 12,6 фоизи тадбиркорлик субъектлари объектларида, 5,7 фоизи транспорт воситаларида ва 1,6 фоизи давлат тасарруфидаги объектларида юзага келган.
Ёнғинларнинг 37,9 фоизи очиқ оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, 30,4 фоизи электр ускуналаридан фойдаланиш қоидаларини бузилиши, 12,2 фоизи иситиш печларининг носозлиги ёки улардан нотўғри фойдаланиш, 9,4 фоизи болаларнинг шўхлиги ва 4,1 фоизи транспорт воситаларидан фойдаланиш ва тузилиши қоидаларининг бузилишидан келиб чиққан.
Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан 2019 йилнинг ўтган 8 ойи давомида ўтказилган профилактик ишлари натижасида 14684 та бино ва иншоотларда ёнғин келиб чиқиш хавфи олди олинган. Содир бўлган ёнғинларни ўчириш вақтида кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида 27 нафар инсонлар қутқарилган, 462 бош уй хайвонлари, 99 хил техникалар, 182 млрд. сўмдан зиёд бино ва иншоотлар қурилмалари ва 78 млрд сўмдан ортиқ моддий бойликлар сақланиб қолинган.
Фуқароларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлашга оид билим кўникламаларига эга бўлиб бориши натижасида 2019 йилнинг ўтган 8 ойи давомида содир бўлган ёнғинлар, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 309 тага, ёнғинларда инсонларнинг ҳалок бўлиши 14 тага ва тан жароҳати олиши 45 тага камайган.
LiveБарчаси