Ўзбекистонда неча киши карантин қоидаларини бузди? Сўз ИИВга
Жамият
−
27 Март 2020
9228Бугун, 27 март ҳолатига кўра, Республика бўйича карантин қоидаларига риоя қилмаслик билан боғлиқ жами 3649 та ҳуқуқбузарлик аниқланган. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га маълум қилмоқда.
Карантин қоидаларига амал қилмаслик бўйича ҳуқуқбузарларга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 462, 53, 54-моддаларига асосан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Карантинга риоя қилмай, қонун бузганлар вилоятлар кесими бўйича қуйидагича:
• 538 таси Самарқанд вилояти,
• 506 таси Фарғона вилояти,
• 476 таси Тошкент шаҳри,
• 415 таси Жиззах вилояти,
• 316 таси Андижон вилояти,
• 281 таси Наманган вилояти,
• 276 таси Бухоро вилояти,
• 259 таси Тошкент вилояти,
• 221 таси Сурхондарё вилояти,
• 141 таси Қорақалпоғистон Республикаси,
• 104 таси Навоий вилояти,
• 53 таси Сирдарё вилояти,
• 52 таси Хоразм вилояти,
• 11 таси Қашқадарё вилоятига тўғри келмоқда.
Ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларнинг ёши таҳлил қилинганда, уларнинг
• 55 нафари 18 ёшгача,
• 1577 нафари 18-30 ёш,
• 1381 нафари 31-50 ёш ҳамда
• 636 нафари 50 ва ундан юқори ёшдаги фуқаролар ташкил қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳуқуқбузарликларнинг 3401 таси тиббий ниқоб тақмасдан юриш билан, 117 таси карантин ҳудудини ташлаб кетиш билан, 102 таси санитария ва эпидемия қоидаларига зид равишда савдо фаолиятини давом эттириш билан, 18 таси маросим ёки йиғин ўтказиш билан, 1 таси ижтимоий тармоқларда ваҳима чақирувчи ёки асоссиз маълумотлар тарқатиш ҳамда 10 таси бошқа сабаб билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳисобланади.
“Айрим фуқаролар томонидан санитарияга оид қонун ҳужжатлари ёки эпидемияга қарши кураш қоидалари бузилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2571-моддаси билан 3 та жиноят иши қўзғатилган (Самарқанд вилояти – 2 та, Қорақалпоғистон Республикаси – 1 та) бўлиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади расмий маълумотда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда беморлар 83 нафарни ташкил этмоқда. Коронавирусга чалинган бир бемор миокард инфарктидан вафот этди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси