Ўзбекистонда наркологик касалликларга чалинган шахслар ишлаши чекланган касблар рўйхати тасдиқланади

Жамият 3360
image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ва токсикомания билан касалланган шахсларнинг шуғулланиши учун чекловлар белгиланган касбий фаолият турларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра, сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ва токсикомания билан касалланган шахсларнинг шуғулланиши учун чекловлар белгиланган касбий фаолият турларининг рўйхати тасдиқланади.

Мазкур рўйхатдан жой олган касбий фаолият тури ва лавозимлар тоифалари қуйидагилардан иборат:

Баландликдаги ишлар, баландликка кўтарилиш ва у билан боғлиқ ишлар, шунингдек, кўтариш иншоотларига хизмат кўрсатиш ишлари.

127 В ва ундан юқори кучланишли электр иншоотларига хизмат кўрсатадиган ва уларга уланишни амалга оширадиган, ушбу электр қурилмаларда созлаш, ўрнатиш ишларини ва юқори волтли синовларни бажарадиган ходимлар.

Нефт ва газ саноатида, шу жумладан вахта усулда, чўл ва бошқа олис ва етарлича ўзлаштирилмаган жойларда ер ости ишлари;

ер ости ишларининг барча турлари;

гидрометеорологик станцияларда, чўлда ва бошқа чекка ва етарлича ўзлаштирилмаган жойларда, оғир иқлим шароитида жойлашган алоқа воситаларида ишлаш;

мамлакатнинг алоҳида, кам аҳоли яшайдиган, бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларида геология-қидирув, топографик, қурилиш ва бошқа ишларни бажариш (шу жумладан, сменали-экспедицион усулда).

Босим остидаги идишларга хизмат қиладиган аппаратчилар.

Гидроэлектрстанциялар, гидротехника иншоотлари ва сунъий сув ҳавзаларида сув тўплаш, созлаш ва сувни ташлаш боғлиқ ишлар.

Машинистлар (кочегарлар), қозонхона операторлари, газ назорати хизмати ходимлари.

Портловчи материаллардан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар, портлаш ва ёнғинга хавфли саноат корхоналарида ишлаш.

Ҳарбийлашган қўриқлаш хизматчилари, махсус алоқа хизмати, инкассация аппарати ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва хизматчилари ўқотар қуролларни олиб юришлари ва ишлатишлари мумкин бўлган бошқа идора ва хизматлар ходимлари.

Авариявий газ хизмати, очиқ газ ва нефт фаввораларнинг пайдо бўлишини олдини олиш ва йўқ қилиш бўйича ҳарбийлаштирилган бўлинмалар ва отрядлар, ҳарбийлаштирилган тоғ, тоғ-қутқарув гуруҳлар, ўт ўчириш хизмати, шошилинч тиббий хизматлар, доимий тайёргарликдаги ихтисослашган тиббий бригадалар.

Токарлик, фрезалаш ва бошқа дастгоҳлар, штамплаш прессларида ишлаш.

Транспортнинг ҳаракатланиши, шу жумладан завод ичида ҳаракатланиши билан боғлиқ бўлган ишлар.

Aвтомобил, мотоцикл ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчилари, шу жумладан:

мотоцикл, мотороллер, скутерлар, барча тур ва маркадаги мопедлар (A тоифаси), мини-тракторлар ва мотоблоклар;

барча тоифадаги ногиронлар учун қўлда бошқариладиган автомобиллар ва ногиронлар учун мотоаравачалари;

Умумий массаси 3500 кг дан ошмайдиган ва ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари, ўриндиқлар сони 8 та (Б тоифаси) автоуловлар, ёлланиб ишлаш ҳуқуқи билан, тракторлар ва бошқа ўзиюрар транспорт воситалари;

умумий оғирлиги 3500 кг дан ошмайдиган ва ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 та (В тоифаси), ёлланиб ишлаш ҳуқуқисиз;

юкларни ташишга мўлжалланган, умумий оғирлиги 3500 кг дан ошадиган автомобиллар (C тоифаси);

йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган ва ҳайдовчилар ўриндиғидан ташқари 8 дан ортиқ ўриндиққа эга бўлган (Д тоифаси), В, C ёки Д (Е тоифали) транспорт воситаларига тегишли шатакли поездлар;

трамвай, троллейбус.

Ҳаво транспортида хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ ишлар.

Поездлар, шу жумладан метрополитен ҳаракати билан бевосита боғлиқ бўлган ишлар:

поездлар ҳаракатини таъминлайдиган ишчиларнинг касблари ва лавозимлари рўйхатига мувофиқ, ишга қабул қилишдан олдин ва даврий тиббий кўрикдан ўтиши керак бўлган касблар ва лавозимлар ишчилари, машинистлар, ҳайдовчилар ва уларнинг ёрдамчилари гуруҳи бундан мустасно;

амалдаги темир йўлларга чиқиш билан боғлиқ бўлган ходимлар, транспорт воситаларининг ҳайдовчилари бундан мустасно;

Қайд этилган рўйхатда назарда тутилган машинистлар, ҳайдовчилар ва уларнинг ёрдамчилари гуруҳининг ходимлари, амалдаги темир йўлларига чиқиш билан боғлиқ бўлган бошқа транспорт воситаларининг ҳайдовчилари;

фармацевтика ва озиқ-овқат саноати ходимлари, умумий овқатланиш ва савдо, сут фермалари, сут ошхоналари, тарқатиш пунктлари, озиқ-овқат маҳсулотлари базалари ва омборлари, ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш жараёнида фармацевтика ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан ишлайдиган ходимлар, шу жумладан, асбоб-ускуналарни санитария тозалаш ва таъмирлаш ходимлари, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотларини барча турдаги транспорт воситаларида ташишда озиқ-овқат маҳсулотлари билан бевосита алоқада бўлган шахслар;

минерал сув ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш билан боғлиқ ишчилар;

сувни тайёрлаш, зарарсизлантириш ва аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш тизимига узатиш билан боғлиқ ишчилар;

ходимлари тиббий гувоҳлантиришдан ўтиши керак бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда амалий машғулотларни ўтайдиган академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабалари амалий машғулотлардан олдин ва уларнинг давомида;

жарроҳлик шифохоналари, туғруқхоналар (бўлимлар), болалар шифохоналари (бўлимлари), янги туғилган чақалоқлар патологияси, чала туғилган чақалоқлар бўлимлари тиббиёт ходимлари;

гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг айланиши билан бевосита боғлиқ бўлган ишлар;

Юқори хавф манбаси билан боғлиқ ва аниқлик ва тезкорликни талаб қиладиган ишлар:

қурол-яроғ олиб юриш ва ундан фойдаланиш рухсат этилган хизмат;

махсус алоқа хизмати;

нақд пул операциялари билан шуғулланадиган барча муассасалар ва банкларда хизмат;

солиқ ва божхона хизматлари;

Фавқулодда вазиятлар вазирлигидаги хизмат;

Қуролли Кучлардаги хизмат;

ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида хизмат;

ёнғин хизмати;

газ-қутқарув хизмати;

алоҳида муҳим қўриқланадиган объектларда ишлаш;

атом энергетика объектларда ва ядровий реакторларда ишлаш.

Таълим-тарбия фаолияти билан боғлиқ ишлар:

Таълим-тарбия муассасалари ходимлари;

болалар ва ўсмирлар соғломлаштириш муассасалари, шу жумладан мавсумий муассасалар ходимлари;

мактабгача тарбия муассасалари, чақалоқлар уйлари, болалар уйлари, мактаб-интернатлар ишчилари.

Сузиш бўйича мураббий ва инструкторлар, бассейн, даволаниш ванналари муолажаларини бажарувчи ишчилар;

меҳмонхоналар ётоқхоналарда ёрдамчи хизматчилар, узоқ йўналишли поездларнинг йўловчи вагонлари проводниклари.

 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 20
Рейтинг: 2.9
t
×