Ўзбекистонда нафақат бензин нархи, уни ишлаб чиқариш ҳам ошган

Жамият

image

Ўзбекистонда 2021 йил бензин ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 9 фоизга ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилди.

Статқўмга кўра, 2021 йилда республикада жами 1,1 миллион тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган. Бу 2020 йилга нисбатан 8,8 фоизга кўп.

Ойлар кесимида автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми:

•  январь ойида – 93,9 минг тонна;
•  февраль ойида – 91,4 минг тонна;
•  март ойида – 106 минг тонна;
•  апрель ойида – 77,3 минг тонна;
•  май ойида – 87,6 минг тонна;
•  июнь ойида – 90,3 минг тонна;
•  июль ойида – 85,7 минг тонна;
•  август ойида – 97,2 минг тонна;
•  сентябрь ойида – 85,9 минг тонна;
•  октябрь ойида – 87,5 минг тонна;
•  ноябрь ойида – 100,7 минг тонна;
•  декабрь ойида – 102,4 минг тонна.

Маълумот учун, 2021 йилнинг октябарь ойида 1 литр Аи-91 бензин нархи 8100 сўмга чиққан эди.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

267

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made