Ўзбекистонда Медиа омбудсман институти тузилиши кутилмоқда

Жамият

image

Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун Медиа омбудсман институтини тузиш кун тартибига чиққан. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) институтининг 25 йиллигига ва халқаро инсон ҳуқуқлари кунига бағишланган “Омбудсман фаолиятини рақамлаштириш: инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилишнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги халқаро онлайн-конференцияда айтиб ўтди.

“1950 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясига асосан ҳар йили 10 декабрь куни Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинган кун – Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни сифатида нишонланади. Бу йил ушбу байрам 70-маротаба ўтказилмоқда. 

Ўзбекистон ҳам Мустақилликка эришганидан сўнг, МДҲ давлатлари қаторидаги кўпгина мамлакатлар орасида биринчилардан бўлиб инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институт ташкил қилишга киришди. Aйнан шундай миллий институтлардан биринчиси Ўзбекистон Республикаси Омбудсмани бўлади”, дейди Акмал Саидов.

Саидовнинг сўзларига кўра, 100 дан ортиқ давлатларда Омбудсман институтлари бор. Уларнинг энг кўпи Россия Федерациясида. 

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Саидовнинг қайд этишича, Омбудсман институти инсон ҳуқуқини суддан ташқари йўл билан ҳимоя қилишнинг энг самарали интитутларидан биридир.  

“Омбудсман институти Швецияда ташкил топиб 200 йилдан буён фаолият юритяпти.  Қошимча қилишни истардим: Омбудсман институти Швецияда эмас, мусулмон давлатларда, хусусан Aмур Темур салтанатида (Мухтасиб институт бўлиб, у ҳам айнан Омбудсман вазифасини бажарувчи институт) бўлган. Ўзбекистонда ҳозирда миллий институтлар тизими яратилган. Омбудсман билан биргаликда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Бола ҳуқуқлари бўйича омбудсман, Бизнес омбудсман шулар жумласидандир. Ҳозир бизнинг кун тиртибимизда ОАВ бўйича ҳам Медиа омбудсман тузиш масаласи турибди”, дейди Акмал Саидов.

Сўнгги вақтларда Ўзбекистонда сўз ва матбуот эркинлиги масаласи яна кун тартибига чиққан. Бир тарафдан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев халқаро саммитларда мамлакатдаги демократик жараёнлар, очиқлик ва ошкорлик сиёсати, сўз ва матбуот эркинлиги ҳамда жамоатчилик назорати бўйича ислоҳотлар ортга қайтмас тус олганини айтмоқда. Иккинчи томондан журналистлар ва блогерлар, нодавлат оммавий ахборот воситалари раҳбарлари фаолиятга нисбатан ташқи аралашув ва босимдан сўз очмоқда. Мамлакатда ОАВ билан боғлиқ жараёнлар ҳақида сўз кетганда жарангдор бир жумла бор: ортга қайтмаймиз. Бироқ, олдинга силжиш, янада катта қадамлар ташлаш, бир жойда туриб қолмаслик ва бунга маст бўлмаслик ҳақида ҳозирча сўз очилмаяпти. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг