Ўзбекистонда май ойида қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилгани очиқланди

Жамият

image

Жорий йилнинг май ойида Ўзбекистонда энг кўп Cobalt автомобили ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

2021-йилнинг май ойида ишлаб чиқарилган автомобиллар сони қуйидагича:

 Cobalt — 6 836 дона;
 Damas — 5 133 дона;
 Lacetti-Gentra — 4 801 дона;
 Nexia Т-250 — 1 851 дона;
 Spark — 1 119 дона;
 Labo — 1 067 дона.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг май ойида  Cobalt автомобили апрель ойига қараганда 1295 дона , Lacetti-Gentra эса 1153 дона кўп ишлаб чиқарилган. Қолган русумдаги автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми камайган.

Жорий йилнинг май ойида ишлаб чиқарилган жами енгил автомобиллар сони 20 807 тани ташкил қилган.

Қайд этилишича, йил бошидан буён ишлаб чиқарилган  Cobalt автомобили сони ҳам қолган русумдаги автомобиллар сонидан кўп бўлган (25 059 дона).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, январь-май ойларида Ўзбекистонда 85 мингдан ортиқ енгил автомобиль ишлаб чиқарилгани ҳақида маълумот берган эдик.

Юлдуз Абдурашидова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг