Ўзбекистонда масжидлар сони биттага кўпайди
Жамият
−
21 Август 2020 9039 1 дақиқа
Ўзбекистонда масжидлар сони 2072 тага етди. Навбатдаги масжид Сурхондарёда рўйхатга олинди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар берди.
“Мамлакатимизда фуқароларнинг бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари қатори виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Жорий йилнинг 20 август куни Сурхондарё вилоят Адлия бошқармаси томонидан “Варроқ Термизий” масжиди рўйхатдан ўтказилди”, дейилади қўмита хабарида.
Унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилган.
Маълумот учун, Сурхондарё вилоятидаги масжидлар сони 115 тага етди.
Live
БарчасиОзон тешиги рекорд даражада кенгайди
06 Ноябрь
Октябрда инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
06 Ноябрь