Ўзбекистонда масжид очиш учун талаб этиладиган ташаббускорлар сони 2 карра қисқартирилди
Жамият
−
06 Июль 2021
9029Ўзбекистонда масжид очиш учун талаб этиладиган ташаббускорлар сони 2 карра қисқартирилди. Бу ҳақда парламент томонидан ишлаб чиқилган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун янги таҳририда сўз боради. Ҳужжат Президент томонидан имзоланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га Қонун шарҳини тақдим этди.
Унга кўра, маҳаллий диний ташкилотлар, жумладан, масжидлар ва бошқа конфессияларнинг ибодатхоналарини ташкил этиш бўйича ташаббускор фуқаролар сони икки баробар камайтирилиб, 50 нафардан кам бўлмаган этиб белгиланди. Шунингдек, диний ташкилотнинг марказий бошқарув органи ва диний таълим муассасаларини тузиш учун ҳам 100 нафар ташаббускор бўлиши ҳақидаги талаб бекор қилинди.
Диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ хизматлар тўлиқ электрон шаклда, инсон омилисиз амалга оширилиши жорий этилди. Рўйхатдан ўтказувчи адлия идораларига тақдим этиладиган ҳужжатлар сони кескин қисқарди, уларни кўриб чиқишнинг муддати эса 3 баробарга камайди, яъни 3 ойдан 1 ойга туширилди.
Бу билан диний ташкилот тузиш ташаббускорларига қулай, тез ва сифатли хизмат кўрсатиш имконияти яратилди, ортиқча бюрократик тўсиқлар бартараф этилди.
LiveБарчаси