Ўзбекистонда машинанинг ЙТҲга учраганини текшириш учун давлат хизмати йўлга қўйилади

Жамият 3518
image

Жорий йилнинг декабрь ойидан автомобилларнинг неча марта йўл-транспорт ҳодисасига учрагани ва автомобиль билан боғлиқ бошқа маълумотларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат хизматлари марказидан олиш мумкин бўлади. Бу Ўзбекистон Президентнинг “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида назарда тутилган.

Фармон билан “Автомобиль тарихи” давлат хизмати йўлга қўйилади.

Унга кўра, 2021 йил 1 декабрдан бошлаб Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)да автомототранспорт воситаларига берилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси орқали “автомобиль тарихи” маълумотларини шартномавий асосда аниқлаш давлат хизмати йўлга қўйилади.

Бунда автомобилнинг давлат рўйхатидан ўтказилган санаси, юрган масофаси, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилганлиги, йўл транспорт ҳодисаси содир этилганлиги ва бошқалар ҳақида маълумот берилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 112
Рейтинг: 3.1
t
×