Ўзбекистон минерал юнг ишлаб чиқариш ва экспорти бўйича минтақада етакчига айланади
Жамият
−
16 Август 2019
3416Ўзбекистон Ҳукумати томонидан инвесторлар учун фаол равишда олиб борилаётган “очиқ эшиклар” сиёсати туфайли мамлакатимизда ишлаб чиқариш имкониятларининг сезиларли даражада кенгайиши ва умуман ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшадиган йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.
“Angren” ‘эркин иқтисодий зонасида қурилаётган минерал юнг ишлаб чиқарувчи янги “ANGREN INSULATION” заводини йирик лойиҳалардан бири сифатида баҳолаш мумкин.
Бир гуруҳ маҳаллий сармоядорлар томонидан хорижий ҳамкорлар билан биргаликда замонавий ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этиш учун босқичма-босқич 42 миллион АҚШ долларигача инвестиция киритиляпти.
2019-2020 йилларда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган корхона этакчи ишлаб чиқарувчиларнинг 50 минг тоннадан ортиқ тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга автоматлаштирилган линиялари билан жиҳозланади.
Ушбу заводда ички ва ташқи бозорда истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини қондирадиган қурилиш, автомобиль ва енгил саноат, электротехника, композит материаллар ишлаб чиқариш ва шу каби жадал ривожланаётган соҳаларда талабгир маҳсулот ишлаб чиқарувчи энг янги технологиялар мужассам бўлади.
“ANGREN INSULATION” қўшма корхонасининг ишга туширилиши Ўзбекистонни Марказий Осиёда минерал юнг каби муҳим ва муқобили йўқ энергия тежайдиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган етакчи мамлакатга айлантиради.
Қурилиш жараёнида минерал юнг изоляциясидан фойдаланиш энергия тежаш кўрсаткичларини сезиларли даражада оширади ва ҳар қандай биноларнинг энергия самарадорлигини кафолатлайди. Мисол учун, қурилиш компаниялари ва аҳоли томонидан минерал юнгдан фойдаланиш йилига камида 10 миллиард кубометр табиий газни тежашга олиб келади, бу эса 1 миллиард АҚШ долларидан кўпроқ пулни ташкил этади.
Ҳеч шубҳа йўқки, яқин келажакда МДҲ мамлакатларида танилган Ўзбекистон иситгич брендлари ташқи бозорларда мустаҳкам ўрин эгаллайдиган янги, янада юқори сифатли маҳсулотни ишлаб чиқара бошлайди.
LiveБарчаси