Ўзбекистонда Марказий Осиёдаги энг йирик шолини қайта ишлаш заводи қурилди

Local

image

Тошкент вилоятида Марказий Осиёдаги энг йирик шолини қайта ишлаш заводи иш бошлади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, завод Қуйи Чирчиқ туманидаги “Сурум” МФЙ ҳудудида жойлашган.  Лойиҳа қиймати 25 миллиард сўмдан зиёдни ташкил қилмоқда.  Айни пайтда ушбу йирик лойиҳа фойдаланишга топширилиш арафасида. Мажмуа “ТСТ Сluster” томонидан бунёд этилди. Натижада “ТСТ Rice” шоличилик кластерида тўлиқ саноат занжири яратилди.

Унинг биринчи босқичида мавсум давомида 25 минг тоннадан 40 минг тоннагача шолини қуритиш ва қайта ишлаш  имконияти беради. Ҳозир мажмуа ҳудуди ободонлаштирилиб, корхона деярли тайёр ҳолга келтирилди. Заводнинг расмий очилиш маросими шу ҳафтада бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Динара Юсупова


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

174

Rating

3

Rate this article

Share with your friends