Ўзбекистонда кучли ёғингарчилик кутилаётгани маълум қилинди

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Бугун, 4 ноябрдан 6 ноябргача Ўзбекиситон ҳудудига нисбатан юқори ҳарорат фонида Каспий денгизи, Туркманистон ва Эрон ҳудудларидан нам булутли массивлар кириб келиши давом этади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди. 

Бугун Ўзбекистоннинг жанубий вилоятлари ва Фарғона водийсида энг жадал ёмғирлар ёғади. Қолган ҳудудларда эса фақат баъзи жойларда танаффус билан ёмғир ёғади. 

Эртага, 5 ноябрь куни ҳудуднинг катта қисмида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши сақланиб туради. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. 

6 ноябрь, якшанба куни республика ҳудудининг катта қисмида яна ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир жадал ёғади. Баланд тоғларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Республика шимолида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. 

Ушбу кунларда ҳарорат фони деярли ўзгармайди. Ҳаво ҳарорати кечалари 5-10 даража илиқ, кундуз кунлари 12-17 даража илиқ атрофида бўлади. 

Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2118

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг