Ўзбекистон куч тузилмаларининг қанча ходими жиноятчига айланди?
Жамият
−
13 ноябр 2021 9303 1 дақиқа
2017-2020 йиллар оралиғида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини бузган 60 нафар ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг “Factbook” қўлланмасида келтирилган.
Шунингдек, қўлланмада мавзу доирасида бошқа маълумотлар ҳам бериб ўтилган. Хусусан, 2017-2020 йиллар оралиғида 14 191 нафар шахс суд залидан озод қилинган. Бундан ташқари, ушбу давр мобайнида 26 608 нафар шахсга нисбатан тергов органи томонидан қўйилган айблов чиқарилган ёки ўзгартирилган.
Шу билан бирга, 4333 нафар шахсга маҳалла, Ёшлар иттифоқи ва Хотин-қизлар қўмитаси томонидан берилган кафолат хатлари инобатга олинган. Уларга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланиб, ўз оилалари бағрида қолдирилган.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август