Ўзбекистонда крипто-биржаларда савдо қилишга рухсат берилиши мумкин

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда крипто-биржаларда савдо қилишга рухсат берилиши кутилмоқда. Бу ҳақда тегишли қарор лойиҳаси норматив-ҳуқуқий хужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикасида крипто-биржалар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ, крипто-активлар айланмаси соҳасини янада ривожлантириш учун қўлай шарт-шароитлар яратиш, ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида крипто-активларнинг ҳуфёна айланмасини камайтириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Унга кўра, фуқароларга Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва (ёки) норезидентлари томонидан эмиссия қилинган токенларни рўйхатдан ўтказиш, чиқариш ва (ёки) айлантиришга рухсат берилади. 

Ўзбекистон Республикаси резидентлари крипто-биржаларда крипто-активлар ва токенлар билан крипто-биржа савдоларининг барча турларини миллий ва чет эл валютасида амалга оширишга ҳақли этиб белгиланади.

Бунда сотиб олиш объекти сифатида крипто-активларни танлаш ва бу танловнинг тегишли оқибатлари сотиб олувчининг ўз таваккалчилиги деб ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда биткоин сотаётган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

203

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг