Ўзбекистонда Коррупцияга қарши курашиш миллий стратегияси ишлаб чиқилмоқда

Жамият

image

Ўзбекистонда 2021-2025 йилларга мўлжалланган Коррупцияга қарши курашиш миллий стратегияси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда мамлакат Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллиги муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига йўллаган байрам табригида сўз боради. 

Президентнинг қайд этишича, тараққиёт кушандаси бўлган коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш лозим.

“Сўнгги икки йилда ноқонуний хатти-ҳаракати билан давлатга 2 триллион сўм зарар етказган 1986 нафар мансабдор шахс коррупцияга оид жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортилгани бу масала нақадар долзарб эканини кўрсатади.

Мазкур йўналишдаги ишларимизни тизимли ва комплекс давом эттириш учун 2021-2025 йилларга мўлжалланган Коррупцияга қарши курашиш миллий стратегияси устида иш олиб бормоқдамиз”, дейди давлат раҳбари.

Президентнинг урғулашича, бу масала Ўзбекистон бошқаруви учун ўта муҳим ва устувор вазифа бўлиб қолади. 

“Чунки коррупция – бу давлатимизни ич-ичидан емириб, миллий хавфсизлигимизга раҳна соладиган ғоят хатарли таҳдид ва унга қарши муросасиз кураш олиб бориш – барчамизнинг бурчимиздир”, дейди Президент.


Мақола муаллифи

Теглар

Коррупцияга қарши курашиш миллий стратегияси

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар