Ўзбекистонда коронавируснинг янги тўлқини бўлиши мумкинми?

Олам 11593
image

Ҳозирда Ўзбекистонда кунига ўртача 30-40 кишида касаллик аниқланмоқда. Аммо Ўзбекистонда коронавирус пандемиясининг янги тўлқини юз бериши эҳтимоли йўқ эмас. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков Ўзбекистонда иммунизация ва вакцинация жараёнлари юзасидан бўлиб ўтган конференцияда айтиб ўтди.

“Ҳозирда юртимизда кунига ўртача 30-40 кишида касаллик аниқланмоқда. Бу мамлакатимиз аҳолисига нисбатан ижобий кўрсаткич. Аммо шу билан хотиржам бўлишга ҳаққимиз йўқ”, дейди Отабеков. 

Маълумот учун, Ўзбекистонда  Ҳозиргача умумий касалланганлар сони 22 май ҳолатига 238 940 нафар бўлиб, булардан  237 161 нафари соғайган ва 1 637 нафари бемор вафот этди.

Эслатиб ўтамиз, касалликка қарши эмлашлар 2021 йил 1 апрелдан бошланган ва ҳамон давом этмоқда. Ҳозирда Ўзбекистонда Moderna, Oxford/AstraZeneca, Pfizer/BioNTech, Sinovac, Sputnik Light, Sputnik V, ZF2001 вакциналари мавжуд:

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 495
Рейтинг: 2.9
t
×