Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олганлар 44 мингга яқинлашди

Жамият

image

Бугун, 7 сентябр соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 118 нафарга ошди ва жами беморлар 43 893 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатлари:
•  82 нафари Тошкент шаҳрида; 
•  14 нафари Тошкент вилоятида; 
•  10 нафари Самарқанд вилоятида;
•  8 нафари Aндижон вилоятида;
•  4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Учтепа туманида яшаган 83 ёшли A.Д. (эркак) ҳамда Термиз шаҳрида яшаган ва Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида даволанган 55 ёшли Б.Ж. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 186 нафар, Тошкент вилоятида 56 нафар, Aндижон, Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафардан бемор тузалди. 

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 41 531 (+254) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 2 010 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

131

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг