Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун Россиядан шифокорлар келади
Бу қизиқ
−
10 Август 2020
9050Россиядан Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш учун бир гуруҳ тиббиёт ходимлари келади. Бу ҳақда РФ Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко маълум қилди.
“Биз халқаро фаолиятимизни ҳам давом эттиряпмиз. Бизнинг мутахассислар Қозоғистонда ўз вазифасини бажариб қайтди, Ўзбекисгонга кетадиган гуруҳ тайёргарлик кўряпти”, деган вазир.
Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 31 068 нафарга етди. Уларнинг 22 559 нафари соғайган ва расмий маълумотларга кўра 198 нафари вафот этган.
Аввалроқ, Мурашко Россияда тайинланган коронавирус вакцинасини Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларга етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борилаётгани ҳақида ахборот берганди. ШҲТга Ўзбекистон ҳам аъзо ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 12 август куни Россияда дунёдаги илк коронавирус вакцинаси рўйхатдан ўтказилади.
LiveБарчаси