Ўзбекистонда эмланганлар қарийб ярим миллионга етди
Жамият
−
22 Апрель 2021
1882Кеча, 21 апрель куни Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб жами 28405 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Шу тариқа айни кунгача мамлакатда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 486 960 нафарга етган.
21 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Сурхондарё вилояти (5 307 нафар);
- Наманган вилояти (4 237 нафар);
- Самарқанд вилояти (3 204 нафар) банд қилди.
Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:
- Фарғона вилоятида 69 013 нафар;
- Наманган вилоятида 52 078 нафар;
- Андижон вилоятида 49 533 нафар;
- Самарқанд вилоятида 46 598 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 40 128 нафарни ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
LiveБарчаси