Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 430 мингдан ошди

Жамият 1655
image
-

Кеча, 19 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб  жами 27 591 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шу тариқа айни кунгача мамлакатда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 430 727 нафарга етди. 

19 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Фарғона вилояти (4320 нафар);
  • Самарқанд вилояти (3971 нафар);
  • Наманган вилояти (3313 нафар)
  • банд қилди. 

Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:

  • Фарғона вилоятида 62849 нафар; 
  • Андижон вилоятида 45182 нафар; 
  • Наманган вилоятида 43977 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 40149 нафарни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 22
Рейтинг: 2.9
t
×