Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 400 мингдан ошди

Жамият

image

Кеча, 17 апрель куни Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб  жами 33 208 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Шу тариқа айни кунгача мамлакатда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 403 136 нафарга етган. 

17 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Фарғона вилояти (4545 нафар);
  • Қашқадарё вилояти (4350 нафар);
  • Самарқанд вилояти (4344 нафар) 
  • банд қилди. 

Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:

  • Фарғона вилоятида 58529 нафар;
  • Андижон вилоятида 44309 нафар; 
  • Наманган вилоятида 40664;
  • Самарқанд вилоятида 36178 нафарни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг