Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 100 мингдан ошди

Жамият 1454
image
-

Кеча, 9 апрель куни Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан  жами 25207 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар бермоқда

Шу тариқа айни кунгача Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 108 283 нафарга етди. 

9 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни: 

  • Сурхондарё вилояти (3764 нафар);
  • Фарғона вилояти (3138 нафар);
  • Наманган вилояти (2990 нафар);
  • Хоразм вилояти (2268 нафар);
  • Самарқанд вилояти (1848 нафар); 
  • Тошкент вилояти (1614 нафар);
  • Қашқадарё вилояти (1564 нафар);
  • Жиззах вилояти (1499 нафар);
  • Андижон вилояти (1470 нафар);  
  • Тошкент шаҳри (1244 нафар);
  • Бухоро вилояти (1098 нафар) банд қилди. 

Фақатгина Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилоятларида эмлаш кўрсаткичлари минг нафардан кам бўлган. 

Эътиборли жиҳати шуки, Тошкент шаҳри, Наманган ва Самарқанд вилоятларида коронавирусга қарши эмланган аҳоли 10 минг нафардан ошган.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 30
Рейтинг: 3.1
t
×