Ўзбекистонда коронавирусга қарши биринчи бўлиб кимлар эмланиши очиқланди
Жамият
−
09 Март 2021
5014Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов Ўзбекистонда COVID-19 га қарши кимлар биринчи галда эмланишига аниқлик киритди. Бу ҳада ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, дастлаб ЖССТнинг тавсиясига кўра ва дунёдаги бошқа давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда, Соғлиқни сақлаш вазирининг жорий йил 15 февралдаги тегишли буйруғига асосан, аҳоли касалликни юқтириб олиш хавфига қараб тоифаларга бўлинган. Демак, олиб келинган вакциналар билан эмлаш ҳам шу кетма-кетликда амалга оширилади.
Унга мувофиқ:
Юқиш хавфи жуда юқори бўлганлар: 65 ёшдан катта бўлганлар (65-74, 75-84, 85 ёш ва ундан юқори), тиббиёт ходимлари, сурункали касалликлар билан диспансер назоратида турувчилар;
Юқори хавф остида бўлганлар: Қуролли кучлар ва ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари ходимлари, журналистлар, блогерлар, ОАВ ходимлари, транспорт ходимлари (метро, темир йўл, аэропорт), мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларда хизмат қилаётган ходимлар, чет давлатларда таҳсил олувчи талабалар, Меҳнат мигрантлари кетма-кетликда эмланиши режалаштирилмоқда. Шундан кейингина аста-секин аҳолининг бошқа қатламлари ҳам қамраб олинади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь