Ўзбекистонда коронавирусга қарши 10 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди
Жамият
−
08 Август 2021
3797Кеча, 7 августда Ўзбекистон бўйлаб 470 968 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 341 693 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.
Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 382 552 нафарни,
- 2-босқич эмланганлар 67 728 нафарни,
- 3-босқич эмланганлар 20 688 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 10 025 226 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 6 829 079 нафарни,
- 2-босқичда эмланганлар 2 308 175 нафарни,
- 3-босқич эмланганлар 887 972 нафарни ташкил қилди.
Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 341 693 нафарни ташкил қилмоқда.
7 август кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Самарқанд вилояти (68 956 доза),
- Қашқадарё вилояти (52 115 доза),
- Андижон вилояти (50 328 доза) банд қилди.
- Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
- Фарғона вилоятида 1 202 379 доза,
- Наманган вилоятида 1 196 489 доза,
- Андижон вилоятида 1 092 578 дозани ташкил қилмоқда.
Жорий йилнинг 6 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонга келтирилган жами вакцина 14 миллион 580 минг 60 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:
- 370 минг дозаси “Спутник V”,
- 710 минг дозаси AstraZeneca,
- 10,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
- 3 миллион 60 дозаси Moderna вакцинасидир.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь