Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш бўйича рекорд қайта янгиланди

Жамият 52495
image

Кеча, 23 апрель куни Ўзбекистонда қарийб 400 нафар фуқарода коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди, бир нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

2021 йил 23 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 399 кишига ортиб, 88 679 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 4 нафари Андижон вилоятида;
  • 2 нафари Бухоро вилоятида;
  • 9 нафари Жиззах вилоятида;
  • 3 нафари Навоий вилоятида;
  • 6 нафари Наманган вилоятида;
  • 54 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 8 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 5 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 1 нафари Фарғона вилоятида;
  • 2 нафари Хоразм вилоятида;
  • 83 нафари Тошкент вилоятида;
  • 217 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар;
  • Бухоро вилоятида 7 нафар;
  • Жиззах вилоятида 15 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 2 нафар;
  • Наманган вилоятида 6 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 41 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 6 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 6 нафар;
  • Фарғона вилоятида 1 нафар;
  • Хоразм вилоятида 6 нафар;
  • Тошкент вилоятида 51 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 162 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 85536 (+304) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 642 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2501 нафар бемордан 238 нафари оғир, 113 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1855
Рейтинг: 3.1
t
×