Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг ёши ва жинси ҳақида маълумот берилди
Жамият
−
24 Март 2020
19976Аввалроқ, Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар 49 нафарга етгани ҳақида маълумот берган эдик. Бугун, 24 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу беморларнинг ёши ва жинси ҳақида маълумот берди.
Таъкидланишича, беморларнинг 19 нафари эркак, 30 нафари аёл киши ҳисобланади.
"Ёш жиҳатдан қарайдиган бўлсак, 0-9 ёшгача – 4 нафар, 10-19 ёшгача – 1 нафар, 20-40 ёшгача – 27 нафар, 40-50 ёшгача – 7 нафар ҳамда 50-59 ёшгача – 4 нафар, 60-70 ёшгача бўлган эса 6 нафарни ташкил этмоқда" дейилади ССВ маълумотида.
Шунингдек, беморлардан 11 нафари ўрта оғирликда бўлиб, улардан 5 нафари аввалдан сурункали касалликларга чалинганлиги айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда эпидемиологик суриштирув ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси