Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони сезиларли ошди

Жамият

image

Бугун, 19 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 88 нафарга ошиб, 5855 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 27 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 61 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 51 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар, 10 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 4199 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (71 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 1637 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 12 нафари оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

512

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made