Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 83 мингдан ошди. Бир киши вафот этди
Жамият
−
01 Апрель 2021
29452Жорий йилнинг 31 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 83 050 (+181) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 1 нафари Андижон вилоятида;
- 6 нафари Бухоро вилоятида;
- 6 нафари Жиззах вилоятида;
- 2 нафари Наманган вилоятида;
- 11 нафари Самарқанд вилоятида;
- 3 нафари Сирдарё вилоятида;
- 2 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 18 нафари Тошкент вилоятида;
- 127 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 630 нафарга eтди.
Кеча кун давомида:
- Бухоро вилоятида 5 нафар;
- Наманган вилоятида 3 нафар;
- Хоразм вилоятида 5 нафар;
- Тошкент вилоятида 15 нафар;
- Тошкент шаҳрида 124 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 81135 (+152) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1285 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси