Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар бирдан 121 нафарга ошди

Local

image

2020 йил 7 июнь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 121 нафарга ошиб, 4302 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 13 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 98 нафар Тошкент шаҳрида, 2 нафари Сирдарё вилоятида, 8 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар орасида қайд этилган.

Айни пайтда мамлакатда 3330 (+62) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 955 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 


Rate Count

761

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic